Сенат Раиси Қашқадарё вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида аҳоли билан учрашувлар ўтказди

Жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри, Қарши ва Ғузор туманларида бўлиб, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, нуронийлар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, талаба-ёшлар, ўқитувчи-профессорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Мулоқотлар давомида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унга киритилаётган янги нормаларнинг аҳамияти тушунтирилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва ривожланишлар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Қарши давлат университетида ташкил этилган учрашувда янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган муҳим нормалар, жумладан, ёшлар, ўқитувчилар, олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш, уларни мажбурий меҳнатга жалб этишга қўйилган тақиқнинг Бош қомусимиз билан мустаҳкамлаб қўйилаётгани юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ишлаб чиқилишида ёшлар ҳам фаол таклифлар юборгани, билдирилган таклифларнинг 60 фоизи ёшларга тегишли бўлгани алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ташкил этилган учрашувда Сенат ва маҳаллий Кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлиги, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларда уларнинг роли, янги таҳрирда ишлаб чиқилган халқ Конституциясига бўлган эҳтиёж, унга киритилган янги нормаларнинг мазмун-моҳияти, уларни кенг жамоатчилик, аҳоли вакилларига тушунтириш борасидаги ишлар юзасидан фикр алмашилиб, уларга зарур таклиф ва тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, Сенат Раиси вилоятнинг ижтимоий объектлари, хусусан, Қарши шаҳридаги имконияти чекланганлар учун “Имкон” давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1-сонли ихтисослашган мактаб интернати, юзлаб аҳолига касб-ҳунар ўргатиб келаётган мономарказда ўқитувчи ва ўқувчилар, мутахассислар, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, ислоҳотларнинг бош мақсади инсон ва унинг қадрини улуғлашга, халқимизнинг турмуш шароитини янада яхшилашга қаратилганини алоҳида таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг