Сенат Раиси Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди
Жорий йилнинг 27 май куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар, ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичи икки давлатнинг салоҳиятини ифода этмаслигини, тадбиркорлар ўртасида қўшма бизнес лойиҳаларни фаоллаштириш лозимлигини таъкидладилар.
Мулоқот давомида фан, таълим, маданият йўналишларидаги ҳамкорлик, мамлакатларнинг туризм салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш бўйича амалий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқотни ўзаро ташрифлар орқали фаоллаштириш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари тегишли қўмиталари ўртасида тажриба алмашиш ва яқин алоқаларни ўрнатиш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида дипломат икки томонлама муносабатларни бундан кейин ҳам янада ривожлантириш учун бор имконият ва салоҳиятини ишга солишини билдириб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг