Сенат қўмитасида Ўзбекистон Экспортёрлар уюшмаси вакиллари билан учрашув ўтказилди
Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида Ўзбекистон Экспортёрлар уюшмаси вакиллари ҳамда экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда экспортёрларга яратилаётган шарт-шароитлар ва берилган имтиёзлар, маҳаллий маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширишда қонунчилик базасини такомиллаштириш, хорижий мамлакатларда савдо уйлари ва омборлар ташкил этиш, транспорт ва логистика масалалари, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларига сертификатлар олишда Сенатнинг амалий кўмаги масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида 2026 йилгача миллий экспорт ҳажмини 30 миллиард АҚШ долларига етказиш вазифаси белгилангани, тадбиркорлик мамлакатимизда ортга қайтмас кучга айлангани, «Made in Uzbekistan» брендини дунёга танитиш мақсадида хорижда ўтказилаётган кўргазмаларда фаол иштирок этиш учун давлат томонидан барча зарур шароитлар яратилгани алоҳида таъкидланди.
Тадбир якунида мамлакатимиз экспортёрларини парламент даражасида қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига иқтисодий салоҳиятни юксалтириш ва экспортни кенгайтириш борасида ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг