Сенат ишчи гуруҳи томонидан Жомбой туманида ўрганишлар олиб борилди

12:26 22 Ноябрь 2025 Сиёсат
341 0

Жорий йилнинг 20–21 ноябрь кунлари Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятига ташриф доирасида Жомбой туманида бир қатор ўрганишларни амалга оширди.

Халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг фаолияти, депутатлар ва ходимлар учун яратилган замонавий шароитлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган хоналар, мурожаатлар билан ишлаш тизими ўрганилди.

Бундан ташқари, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланиши юзасидан Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори ижроси кўриб чиқилди. Бандлиги таъминланмаган битирувчилар билан ишлашни жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Ишчи гуруҳ 35-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, таълим сифати, ўқув жараёнига яратилган шароитлар, фан лабораториялари, компьютер синфлари, кутубхона, спорт майдони ва мактаб ошхонасининг санитария ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, ўқитувчиларнинг дарс жараёнини ташкил этиш имкониятлари ва ўқувчиларни зарур жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси баҳоланди. Мактаб раҳбарияти билан учрашувда таълим сифати, давомати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер