Сенат ишчи гуруҳи «River-med» корхонаси фаолияти билан танишди
Сенат ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида нафақат саноат соҳасидаги ютуқлар, балки маҳаллий даражадаги ислоҳотлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва инфратузилмани яхшилаш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари фармацевтика соҳасига ихтисослашган «River-med» корхонаси фаолияти билан танишди.
Корхона ўзининг юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш жараёни, экспорт салоҳияти ва иш ўринлари яратиш борасидаги натижалари билан эътиборга лойиқдир.
«River-med» йилига 42 млн дона инфузион эритмали дори воситасини ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонанинг йилига 1,5 млн долларлик экспорт ҳажми ва давлат бюджетига 82 млрд сўмлик тушуми уни ҳудуддаги муҳим саноат субъектларидан бирига айлантирган. Яқин истиқболда бу корхонада 250 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.
Ишчи гуруҳ корхона ходимлари билан ўтказган амалий мулоқот давомида аниқланган муаммолар ва билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг