Саудия Арабистонида оилавий зўравонликка учраган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Фото: «Дунё»
Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон дипломатик миссиясидан олинган маълумотларга кўра, Даммам шаҳрида узоқ йиллардан буён истиқомат қилиб келган ва хорижлик турмуш ўртоғининг ғайриинсоний тазйиқи остида қолган Р.Г. исмли аёл Ўзбекистонга қайтаришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида Р.Г.нинг Саудиядан чиқиши учун виза расмийлаштирилган.
Шундан сўнг у Даммам-Шаржа-Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг