«Сарновул» обод ва кўркам маҳаллага айланди

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Балиқчи туманидаги «Сарновул» маҳалласида узоқ йиллар давомида ечимини кутиб турган муаммолар ҳал этилди. Йўл, сув, табиий газ, транспорт, тиббиёт борасидаги сезиларли ўзгаришлардан аҳоли миннатдор.
— Томорқадан фойдаланиш — катта даромад манбаи, — дейди туман ҳокимлиги ходими Музаффаржон Каримов. — Маҳалладаги 300 та хонадонда имтиёзли кредит асосида иссиқхоналар барпо этилди. Уларга 6 минг туп лимон кўчатлари ўтқазилди. Ҳудудда лимончилик бўйича етарли тажриба тўпланган. Ушбу йўналиш орқали аҳолини қўшимча даромадга йўналтирилди. Шу кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзига 200 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. 5 гектар майдонда қурилаётган иссиқхонада ўнлаб ёшлар фаолият юритиши режалаштирилган.
— Бугун маҳалламизда пастқам деворлар, тупроқ кўчалару ажриқ босган ариқлар қолмади,— дейди меҳнат фахрийси Абдуллажон Отаназаров. – Икки километр узунликдаги ариққа бетон қуйилди. Маҳалламизнинг охирги хонадонларига ҳам сув етиб борди. Йўлнинг икки четига ўрнатилган сўритокларни айтмайсизми! Бу хайрли ишлардан сўнг ҳар бир хўжалик бир йилда ўртача 25 млн. сўмдан 100 млн. сўмгача қўшимча даромад олиш имконияти яратилди.
Манзилдаги ўзгаришлар маҳалладошларнинг кайфиятигаю турмуш шароитига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу кўнгилларда ҳаётдан миннатдор бўлиб яшаш туйғусини уйғотади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг