Саратонга даво топилдими? Олимлар метастазларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи препарат яратишди
Иллюстратив фото
Сибир давлат тиббиёт университети мутахассислари томонидан саратон касаллигида метастаз (ҳар қандай ёмон сифатли ўсмаларнинг иккиламчи ўсиш ўчоғи)нинг олдини олишга қарши препарат яратилди. Нуклеин кислоталар асосида ишлаб чиқилган бирикма бирламчи ўсимта олиб ташланганидан кейин метастазларнинг пайдо бўлишининг олдини олади.
«Саратон ҳужайралардаги генетик ўзгаришлар туфайли юзага келади. Бу уларнинг назоратсиз бўлинишига ва бутун танага тарқалишига олиб келади. Уларнинг аксарияти иммунитет тизими томонидан йўқ қилинади. Аммо баъзилари ўлмаслиги ва узоқ вақт давомида «дам олиш» ҳолатига кириши мумкин. Бу ҳар бир шахснинг иммунитетига боғлиқ», дейди тадқиқотчилар.
Ҳаракатсиз ҳолатдан чиқиб, саратон ҳужайралари ўсимта илдиз ҳужайраларига айланади, бу эса патологиянинг иккиламчи ўчоқлари — метастазларнинг шаклланишига олиб келади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, саратон касаллигидан ўлимнинг асосий сабаби айни шу омилдир.
Деярли барча замонавий саратонга қарши дорилар фақат бирламчи ўсимтани даволашга қаратилган ва аллақачон танага тарқалиб кетган саратон ҳужайраларига қарши кураша олмайди. Улар дориларга чидамлилиги кучайган бирламчи ўсманинг клонлари ҳисобланади.
«Клонларнинг «яшовчанлиги» ўсимта ривожланиши даврида унинг хатарли хусусиятларининг ошиши билан боғлиқ. У доимо ўзгариб туради ва табиий танланиш натижасида энг кучли ва энг хавфли клон омон қолади. Шунинг учун даволашнинг биринчи босқичларида самарали бўлган кимётерапия, барча кейинги ўзгартирилган ўсимта ҳужайраларини йўқ қила олмайди», дейди мутахассислар.
Қайд этилишича, Сибир давлат тиббиёт университети, Россия Фанлар академиясининг Томск миллий илмий-тиббиёт маркази, Томск давлат университети олимлари томонидан яратилган РНК асосидаги препарат ҳаракатсиз ҳолатдан пайдо бўлган саратон ҳужайраларининг ўсимта илдиз ҳужайраларига ўтишини рағбатлантирадиган генларни блоклайди.
«Уларнинг комбинацияси препаратнинг асосини ташкил этувчи микроРНКлар саратон ҳужайраларини «фаоллаштирадиган» генларга таъсир қилади. Уларни тўсиб қўйиш орқали, экспериментал маълумотларга кўра, метастазлар пайдо бўлишининг олдини олишимиз мумкин», дейди тадқиқот муаллифлари бири, Сибир давлат тиббиёт университети патофизиология кафедраси профессори Елена Удут.
Олимнинг қўшимча қилишича, препарат асосий ўсимтага ва унинг эволюциясига таъсир қилмайди, лекин бошқа органларда метастазлар ривожланишига йўл қўймайди.
Келажакда мутахассислар тайёр дозалаш шаклини ишлаб чиқиш ва клиник синовларни бошлашни режалаштирмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, препаратни бозорга олиб чиқиш қулай шароитларда ҳам узоқ вақт талаб этади. Чунки олимлар учун препаратнинг метастазларнинг ривожланишига таъсирини баҳолайдиган синовларга камида 5-6 йил керак бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг