«Санъаткорларга қаҳрамонлик берсак бўлармикин, ўйлаб кўриш керак» деганлар ҳам бўлди – Президент

11:49 30 Август 2021 Маданият
1472 0

Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими давом этмоқда. Президент Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан мукофотланган санъаткор Муножаат Йўлчиева фаолияти ҳақида гапирди.

– Ноёб овози, бетакрор ижро маҳорати, ўзбек аёлига хос гўзал фазилатлари билан дунёни мафтун этиб келаётган севимли санъаткоримиз Муножотхонда ўзбек аёли тимсоли мужассам. Ҳар биримиз унда ўз онамиз, опамизни кўрамиз. «Санъаткорларга қаҳрамонлик берсак бўлармикин, ўйлаб кўриш керак» деганлар ҳам бўлди.

Кўпчилик эътирофларни эшитиб, гувоҳ бўлаяпмизки, биз тўғри қарор қилдик. Муножот Йўлчиевага ҳам юксак мукофот муборак бўлсин,– деди давлатимиз раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?