Сан-Францискода отишма юз берди. Тўрт нафар бола жароҳат олди

10:16 10 Ноябрь 2025 Дунё
363 0

Фото: AP

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳридаги супермаркетлардан бирининг олдида содир бўлган отишмада беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Associated Press» маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб хабар тарқатди.

«Полиция якшанба куни Сан-Францискодаги супермаркет олдида содир бўлган отишмада беш киши, улардан бири жиддий жароҳат олганидан кейин тергов бошлади», — дейилади манбада.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олган эркак ва тўрт нафар вояга етмаган бола касалхонага олиб кетилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер