СамДУ ректори Турк дунёсининг маданий ва таълимий тараққиётига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди

15:03 03 Май 2025 Жамият
309 0

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Туркия Республикасига ташрифи доирасида бугун Турк Давлатлари Ташкилотининг маданият, санъат, таълим масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти —ТуркСОЙнинг Истанбулдаги қароргоҳида бўлди.

Бу ерда ташкил этилган маросимда СамДУ ректори Рустам Холмуродов ҳамда Филология факультети декани, турколог-олим Жўлибой Элтазаровга ушбу обрўли халқаро ташкилот тарафидан таъсис этилган Турк Дунёсининг маданий ва таълимий тараққиёти борасидаги буюк хизматлари учун берилувчи олтин медал топширилди.

ТуркСОЙ Бош Котиби ўринбосари Ержан Ваис профессор Рустам Холмуродов Турк дунёси олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдаги фидокорона хизматлари, профессор Жўлибой Элтазаров Туркологияга оид тадқиқотларда эришган алоҳида ютуқлари учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилганини таъкидлади ҳамда олимларнинг кўксига Турк дунёсининг ушбу эътироф ва миннатдорчилик рамзи бўлган нишонини тақиб қўйди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Рустам Холмуродов ва Жўлибой Элтазаров туркий халқлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада юқори савияга кўтариш учун хизмат қилишдаги камтарона хизматларини юқори баҳолаган ТуркСОЙ Бошқарувига миннатдорлик билдирдилар.

Маросим сўнгида Турк дунёсидаги ОТМлар ўртасида таълим ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашувлари бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?