СамДТУ ректори Силезия тиббиёт университети янги ўқув йили очилишида фахрий профессор сифатида қатнашди
Яқинда Польшанинг Силезия тиббиёт университетида янги ўқув йилининг 75-юбилей очилиши бўлиб ўтди.
Шунингдек, маросимда юқори мартабалари меҳмонлар, профессор-ўқитувчилар қатори Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев ҳам фахрий профессор сифатида иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Жасур Ризаев барча йиғилганларни янги бошланган ўқув йили билан самимий табриклаб, дўстлик рамзи сифатида миллийлигимиз акс этган эсдалик совғани Силезия тиббиёт университети вакилига топширди.
Жасур Ризаевнинг ушбу маросимда иштироки Польша тиббиёт олийгоҳлари ҳамда СамДТУ ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамиятга эгадир.
Тадбирда Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда ҳам иштирок этиб, талабаларни олий ўқув юртини танлагани билан табриклади ҳамда тиббиёт барча фанлар ичида энг олийжаноби, дея таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг