Самарқанддаги беш минг қадам юриш марафонида 86 ёшли отахон ҳам қатнашди

11:45 13 Январь 2022 Жамият
351 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд шаҳрида Университет хиёбони ва Алишер Навоий кўчаси бўйлаб 14 январь Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Менинг армиям – менинг фахрим!” шиори остида беш минг қадам юриш марафони ўтказилди.

Тадбир аввалида Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Нодир Жонузоқ, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев барчани яқинлашаётган байрам билан қутладилар.

Марафонда 500 нафарга яқин иштирокчи белгиланган масофани босиб ўтиб, очиқ майдонда бадантарбия қилди. Эътиборлиси, марафонда 86 ёшли отахон ҳам қатнашди.

— Бундай тадбирларни кўпроқ ташкил қилиб туриш керак, — дейди Фахриддин бобо Ҳамидов. — Кексайганда кучдан қолиб, хаста бўлмаслик учун ҳар куни бадантарбия машқларини бажариш лозим. Мен шунга амал қилиб, кам бўлмаяпман.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер