Самарқанддаги 7-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслар қандай масалада мурожаат қилишди?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Самарқанд вилоятидаги 7-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган 3 нафар фуқародан мурожаат юборилган эди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур мурожаат юзасидан тўлиқ ахборот олиш мақсадида Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Илҳомжон Тўхтасинов ушбу муассасага ташриф буюрди.
Учрашув давомида махбуслар 7-сон Тергов ҳибсхонасидаги шарт-шароитларидан шикоятлари йўқлиги, адвокатлари билан учрашувлар монеъликсиз ташкил этилаётганлигини таъкидлашди.
Ҳибсда сақланаётган бир нафар фуқаро бўлиб ўтадиган суд жараёнида Омбудсман ходимларининг иштирок этишини сўради. Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, суд мажлисида иштирок этиш бўйича масъул белгиланди.
Шунингдек, айрим маҳбуслар суд-тергов жараёнларининг бориши бўйича мурожаат қолдирдилар.
Ўтказилган мониторинг ташрифи давомида маҳкум ва маҳбусларни яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш шароитлари ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш каби ҳолатлар ҳам ўрганилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг