Самарқандда Зомин семинарининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Фото: «Халқ сўзи»
Самарқанд шаҳридаги А.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида “Истеъдод мактаби” ёш ижодкорлар Зомин семинарининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Унда Жиззах ва Самарқанд вилоятидан 35 нафар ёш ижодкор наср, назм, болалар адабиёти, бадиий публисистика, бадиий таржима йўналишларида иштирок этишди. Ёшларнинг ижодини Тошкент шаҳридан келган нуфузли ҳайъат аъзолари, таниқли шоир ва ёзувчилар - Нодир Жонузоқ, Азиз Саид, Салим Ашур, Нурилла Чори, Адиба Умирова, Луқмон Бўрихонлар кўриб чиқди. Ёшлар билан мулоқот қилиб, жодий сабоқлар беришди.

Ҳайъат томонидан самарқандлик ижодкорларнинг адабий савияси ва асарлари юқори даражада эканлиги эътироф этилди.
Улар орасидан танлаб олинган етук ёшлар 2023 йилнинг июл ойида Зоминда ўтказиладиган Республика семинарига таклиф этилади.
- Зомин семинарида қатнашиш ниятидаман, - дейди Жиззах вилояти вакили Ноила Давлатова. - Болалар адабиёти йўналиши бўйича ҳикояларимни топширдим. Ўзим ҳам доимо болалар учун ижод қилаётган адибларнинг асарларини ўқийман. Саралаш босқичида устозлар билан юзма-юз бўлиш, уларнинг маслаҳатларини тинглаш мароқли бўлди.
Тадбир доирасида тарихчи олим Комилхон Каттаев, таниқли шоира Фазилат Абдуллаевага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзолик билетлари ҳам топширилди.
Семинар якунида ёшлар ва Ҳайъат аъзоларига бадиий асарлар жамланмаси ва сертификатлар, эсдалик совғалари берилди. Икки вилоят ёшларининг ижодий мулоқотлари, мушоира ва дўстлик ришталарига уланиб кетди.

Семинар иштирокчилари улуғ шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг