Самарқандда ЮНЕСКО ва ЕИ кўмагида янгиланган малака ошириш факультети иш бошлади
ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқи кўмаги билан модернизация қилинган Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги Самарқанд вилоят ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети ўз фаолиятини бошлади.
Расмий очилиш маросимида Европа Иттифоқи, ЮНЕСКО, Касбий таълим агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этиб, лойиҳа доирасида таъмирланган бинолар, малака ошириш хоналари ва замонавий жиҳозлар билан яқиндан танишдилар.
Факультет муҳандислик йўналиши бўйича Самарқанд ва қўшни вилоятлардаги хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталари ва махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга ихтисослашган.
Жорий йилда Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми томонидан факультет ихтиёрига берилган 150 ўринли ўқув устахонаси ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқи кўмагида «Ўқув амалиёт базаси» сифатида капитал таъмирланди ва тўлиқ жиҳозланди.
Янгиланган «Ўқув амалиёт базаси» 2026 йилдан бошлаб муҳандислик йўналишларидан ташқари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги туризм, меҳмонхона хизмати, ресторан сервиси, ошпазлик ва сартарошлик каби йўналишлар бўйича ҳам малака ошириш курсларини ташкил этиш имконини яратади.
Шунингдек, ҳар йили Самарқанд туризм ва маданий мерос техникумининг 650 нафардан ортиқ ўқувчи-талабалари учун ўқув амалиётини самарали ташкил этишга шароит яратилди.
Малака ошириш курслари 144 соатлик ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилиб, ўқув жараёни касбий таълим соҳасидаги давлат сиёсати, ахборот-коммуникация технологиялари ва медиасаводхонликни қўллаш, замонавий касбий кўникмаларни шакллантириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш механизмларини қамраб олади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг