Самарқандда “Яшил шаҳар” ҳаракат режасини ишлаб чиқишга қаратилган тренинг ўтказилди

15:38 06 Ноябрь 2023 Жамият
109 0

Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда “Яшил шаҳар” мастер-режасини ишлаб чиқиш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотда Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари, Нукус шаҳар ҳокими ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Мазкур тренингнинг асосий мақсади ҳокимликларга “Яшил шаҳар” ҳаракат режасини ишлаб чиқишга кўмаклашишдир.

Тренинг давомида “Шаҳарнинг экологик вазиятини баҳолаш ва зарур ечимларни ишлаб чиқишда мавжуд муаммолар ва имкониятларни аниқлаш бўйича ёндашув”, “Шаҳарларнинг, атроф-муҳитнинг асосий ҳолати тўғрисидаги билимларни маълумотлар базасидан фойдаланиш орқали маълумотлар ва солиштирувчи таҳлил натижаларини тўплаш орқали кенгайтириш”, “Ривожланаётган миллий сиёсат ва қонунчилик контекстини кўриб чиқиш маҳаллий ҳокимият органлари даражасида экологик яхшиланишларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши мумкин” каби масалаларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Эришиладиган ва тегишли ҳаракатларни ишлаб чиқишда индикаторлар тўплами ва бошқа маълумотлар билан қандай ишлаш керак?», “Экологик ечимлар, яшаш муҳитини тиклаш, интеллектуал технологиялардан фойдаланиш ва бошқа каби экологик ҳаракатларнинг янги усулларини ўқитиш”, “Тегишли ресурсларни тўғри тақсимлаш, маҳаллий ҳокимиятнинг турли бўлинмалари ўртасида ҳамкорлик қилиш ва барча жараён давомида ташқи манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш, ҳаракатлар учун кенг асос яратиш ва самарали амалга ошириш имкониятини ошириш” каби мавзулар борасида ҳам фикр алмашилди.

Тренинг якунида иштирокчилар томонидан дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер