Самарқандда “Таълим ва касб” халқаро кўргазмаси ўтказилди
Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Таълим ва касб” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг касб танлови, таълимдаги йўналишини аниқлаш, ўз истеъдод ва қизиқишига мос соҳани топишига кўмаклашишдан иборатдир.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан бир қаторда 15 дан ортиқ хорижий давлатлар университетлари ўз таълим дастурлари, грант лойиҳалари, халқаро алмашинув имкониятларини тақдим қилди.

Тадбир давомида ўқувчилар ва абитуриентлар учун махсус маслаҳат бурчаклари ташкил этилиб, уларга ўқиш, тил ўрганиш, хорижда таълим олиш ҳамда замонавий касблар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Кўргазма ўқувчилар, абитуриентлар ва ёш мутахассислар учун янги имкониятлар майдонига айланди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг