Самарқандда сув таъминоти ва йўллар яхшиланмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида ичимлик суви таъминоти ва йўл тармоқларини қайта қуриш, замонавий асосда модернизациялаш қизғин давом этмоқда. Бунга маҳаллий қурилиш ташкилотларидан ташқари Туркия, Хитой қурилиш компаниялари ҳам жалб этилган.
Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Гагарин кўчасигача бўлган 2,3 километр, Гагарин кўчасидан Гулобод кўчаси орқали М-37 автомобил йўлига қадар 9,2 километр қисми қайта қурилмоқда. Жумладан, Амир Темур кўчасининг белгиланган қисмида пиёдалар йўлаклари қурилиши, тунги ёритиш, светофор қурилмалари, йўл белгиларини ўрнатиш, 3 қатлам асфалт ётқизиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди. Айни пайтда ерости пиёдалар йўлагини қуриш ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.
– Гагарин кўчасида 2 та тоннель, 2 та транспорт воситалари учун кўприк қуриш режалаштирилган. Айни пайтда кўчанинг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишмасидаги тоннель қурилиши ниҳоясига етказилмоқда, – дейди Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Шукуров. – Худди шундай тоннель Рудакий кўчаси кесишмасида ҳам барпо этилмоқда.
Самарқанд шаҳрида жами 564,5 мингта аҳоли, 5119 та улгуржи ичимлик суви истеъмолчилари мавжуд бўлиб, ичимлик сув тармоқлари узунлиги жами 801,4 километрни ташкил қилади. Бугунги кунда давлат дастурлари ижроси доирасида 105 километр ичимлик суви тармоқлари реконструксия қилинди.
Даҳбет – 5 дона, Чўпон-ота – 12 дона, Боғибаланд – 1 дона сув иншоотларга ЭСВ12 русумли янги насослар ўрнатилди.
3-ЛОТга мувофиқ Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси ҳисобидан қиймати
45,4 миллион доллар бўлган 15,8 километр ичимлик сув тармоқлари, 2 та катта Чўпон ота ва Даҳбет сув иншооти ҳамда 6 та насос станциясини реконструксия қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Чўпон ота сув иншоотида 8 та сув қудуғи ишга туширилиши мўлжалланиб, айни пайтда лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда. Даҳбед сув иншоотида ҳам янги қувурларни монтаж қилиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Энг муҳими, 12 та сув қудуғи қазилиб, ишга туширилди. Сув таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида шаҳарнинг асосий нуқталарида янги сув узатиш қувурлари ётқизилди.
Самарқандда қурилиш ва ободонлаштиришдан бош мақсад шаҳарни замонавий масканга айлантириш, инфратузилмани янада такомиллаштириш орқали фаровонликка эришишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг