Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Nехia-2 машинаси иккига бўлиниб кетди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ
Самарқанд шаҳрида содир бўлган ЙТҲда Nехia-2 машинаси иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 18 май куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар Хўжадонёр МФЙ ҳудудидан ўтувчи Ислом Каримов кўчасида содир бўлган.
Унда 33 ёшли ҳайдовчи Nехia-2 машинасида кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томон четки қисмида жойлашган темир устунга ўнг ён томон орқа эшиги билан урилган. ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда светофорнинг қизил ишорасида ҳаракатлан Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган ёш болаларни уриб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, кеча, 18 май куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг