Сурхондарёда Cobalt икки нафар болани уриб кетди. Қурбон бор
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарёда светофорнинг қизил ишорасида ҳаракатлан Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган ёш болаларни уриб кетди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 май куни Музработ тумани Дарбанд МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-110 автомобиль йўлининг 79-километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинада тезликни ошириб, ўрнатилган светофорнинг қизил ишорасида ҳаракатланган.
Оқибатда, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтмоқчи бўлган 3 нафар вояга етмаган болалардан икки нафарини туртиб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 2012 йилда туғилган Р.М. олган тан жароҳати билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Хабарда шунингдек, қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида экани айтилган.
Вилоят ИИБнинг қўшимча қилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг