Тошкентда Lacetti русумли автомашина кўприкдан қулади
Тошкентда Lacetti Gentra автомобили кўприкдан қулаши оқибатида 3 нафар фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, кеча, 18 май куни соат 22:40 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 21 ёшли Д.М. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинаси ва 26 ёшли Ш.О. бошқарувида бўлган Monza русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг