Самарқандда шошилинч тиббий ёрдам хизматлари кўлами кенгаймоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали мамлакатимизда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича етакчи муассасалардан бири саналади. 330 ўринга мўлжалланган ушбу марказ вилоятдаги 590 ўринли политравма марказлари ва шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари тизими билан ҳамкорликда аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда марказда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, замонавий ангиография ускуналари ёрдамида қон томирлар билан боғлиқ ўткир ҳолатларни тез ва аниқ ташхислаш, минимал инвазив муолажаларни амалга ошириш имкони яратилган. Бу жараёнда тажрибали радиологлар, кардиологлар, неврологлар ва қон томир жарроҳлари фаолият юритмоқда.

— Филиалда 348 нафар врачлар, 573 нафар ўрта тиббиёт ходимлари аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатишмоқда. 2024 йилда филиалга 121 минг 628 нафар аҳоли мурожаат қилган бўлиб, 31 минг 227 нафарига сифатли ва малакали шошилинч тиббий хизмат кўрсатилди, — дейди Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Толиб Ўсаров. — Шунингдек, филиал томонидан 2024 йилда травматик ва кардиологик патология соҳаси бўйича мурожаат қилган 6065 нафар, неврологик патология йўналиши бўйича 2420 нафар, педиатрия йўналишида 6250 нафар, токсикология соҳасида 2381 нафар, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, саломатлиги тикланган. Филиал томонидан ўтган йили жами — 116 минг 577 та диагностик текширувлар ўтказилиб, 1367 нафар бемор юқори технологик даволаш усуллари орқали даволанди.

Филиал томонидан ўтган йили 116 минг 577 та диагностика текшируви ўтказилиб, 1367 нафар бемор юқори технологик жарроҳлик усуллари билан даволанди.
Шунингдек, филиал қошидаги санавиация хизмати 4167 та чақирувга тезкор жавоб бериб, фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилди.

2025 йилда марказда 10 турдаги юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш, Япония гранти асосида мобил диагностика ускуналари (МСКТ, рентген, УТТ) учун махсус автотранспорт харид қилиш, буйрак трансплантацияси ва очиқ усулда юрак жарроҳлиги амалиётларини кенгайтириш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг