Самарқандда Саломатлик марафони бошланди

14:04 17 Ноябрь 2025 Жамият
280 0

Самарқандда аҳоли саломатлигини сақлаш ва профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган Саломатлик марафони бошланди. Марафон Нукусдан бошланиб, эндиликда қадимий ва навқирон Самарқандда яшовчи барча юртдошларимизни қамраб олишга қаратилган.

Мазкур лойиҳа доирасида 17 ноябрдан 17 декабргача вилоятдаги оилавий поликлиникаларда аҳоли вилоят ва республика даражасидаги етакчи шифокорлар, шунингдек, хорижий мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тадбирда сўз олганлар, кенг қамровли тиббий кўриклар аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва тиббий маданиятни оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар. Мутахассислар бундай лойиҳалар жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва фуқароларда ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилишини қайд этишди.

Текширувлар натижалари ДМЕД ягона электрон ахборот тизимига киритилиб, келгусида фуқаролар саломатлиги доимий мониторинг асосида юритилади. Бу касалликларни эрта босқичда аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, марафон давомида нафақат тиббий кўриклар, балки соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва касалликларни олдини олиш бўйича маслаҳатлар ҳам бепул тақдим этилади.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер