Самарқандда қарийб 530 миллион сўмлик «свет» талон-тарож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «К.А.» фермер хўжалиги раҳбари А.К. тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 267 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «С.Г.» МЧЖ раҳбари С.Ш. савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 134,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Л.Т. ва бошқалар тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 127,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг