Самарқандда психотроп моддалар савдосининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Б. ва С.Х. фуқаро М.Х.га 100 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 300 АҚШ доллари ва 1,7 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Аниқланган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг