АҚШ 19 давлат фуқаролари учун иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди
АҚШ Президенти администрацияси Оқ уй хавфли деб топган 19 мамлакат фуқаролари томонидан топширилган иммиграция аризаларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) меморандумида айтилган.
Тўхтатиш қуйидаги давлатларга тааллуқлидир: Афғонистон, Мьянма, Чад, Конго Республикаси, Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман, Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла.
Ушбу давлатларда туғилган ёки уларнинг фуқароси бўлган барча шахсларга нисбатан аризаларни кўриб чиқиш тўлиқ тўхтатилади. Ариза эгалари миллий хавфсизликка доир барча эҳтимолий хавфларни баҳолаш мақсадида чуқурлаштирилган қайта текширувдан ўтиши, зарурат туғилганда эса қўшимча суҳбатдан ҳам ўтиши керак бўлади.
Шунингдек, барча бошпана сўровларини кўриб чиқиш, ҳар қандай депортацияни тўхтатиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш ҳам келгусида тўлиқ кўриб чиқиш тугамагунча тўхтатилади — бу чеклов аризачи қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар амал қилади.
USCIS ходимларига илгари тасдиқланган иммиграцион имтиёзлар бўйича аризаларни ҳам қайта текшириш топширилган.
Ноябрь охирида USCIS барча бошпана сўровларини кўриб чиқиш жараёнини вақтинча тўхтатган, шунингдек Афғонистон фуқароларига виза беришни ҳам чеклаган эди.
Бу қарорлар Вашингтон марказида адмирал Девид Фаррагут номидаги истироҳат боғи яқинида содир этилган отишма ортидан қабул қилинган. Отишмада бир афғонистонлик шахс АҚШ Миллий гвардияси аскарларига ўқ узган; ҳужумчи ва икки аскар жароҳатланган, кейинроқ ҳарбийлардан бири олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Ҳужум содир этган шахс 2021 йилда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиши ортидан, АҚШга ёрдам берган афғонлар дастури доирасида мамлакатга кирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг