Самарқандда «Nexia» каналга тушиб кетди
Фото: Видеодан кадр
Самарқандда «Nexia» автомашинаси каналга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 7 июль куни соат 13:30 атрофида Самарқанд шаҳри Жомий кўчасида содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, «Nexia» автомобили техник носозлик юзага келгани сабабли автомашинанинг руль бошқаруви йўқотилган. Сўнгра Сиёб каналига тушиб кетиб ЙТҲ юз берган.
«Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Автомашинага моддий зарар етган. Транспорт воситаси ФВБ томонидан чиқариб олинган. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг