Самарқандда миллатлараро бағрикенглик ва маърифат тадбири ўтказилди
Самарқанд азал-азалдан маданиятлар, илм-фан ва диний бағрикенглик чорраҳаси бўлиб келган. Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни ҳамда «INFOLIB UZBEKISTAN-2025» ҳафталиги доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоятда фаолият юритаётган миллий-маданий марказлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари вилоят бўлимлари аъзолари, китобхонлар ва ижодкор ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, вилоятда 11 та миллий-маданий марказ ва 1 та дўстлик жамияти фаолият юритиши, шунингдек, 22 та ноисломий ибодатхоналарда турли миллат вакилларига ўз миллий анъана ва қадриятларини адо этиш имконияти яратилганини таъкидлади.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари турли тилларда шеърлар ўқидилар. Шунингдек, миллий-маданий марказлар вакиллари, вилоят санъат усталари, ҳаваскор хонадалар ва мактаб ўқувчилари ватан, тинчлик ва дўстлик тараннумига бағишланган қўшиқлар ижро этдилар.
Шунингдек, тадбир доирасида тожик тилида чоп этилган «Овози Самарқанд: аз дидаҳо, шунидаҳо» китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

— «INFOLIB UZBEKISTAN-2025» ҳафталиги доирасида марказимизда ҳар куни турли ёшдаги китобхонлар учун тематик ўқишлар, муаллифлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, интерактив ўйинлар ва китобхонлик флешмоблари ташкил этилди, — дейди Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбари Зебинисо Шодиева. — Ушбу китоб тақдимоти ҳам ана шу тадбирларимизнинг узвий давоми, дейишимиз мумкин. Мақсадимиз — китоб мутолаасини ҳар бир хонадон, ҳар бир ёшнинг кундалик ҳаётига айлантиришдир. Қувонарлиси, ҳафта давомида китобхонлар сони ортди, айниқса ёшлар ўртасида замонавий адабиётга қизиқиш кучаймоқда.
Шу билан бирга, улуғ дўстлик ва биродарлик рамзи сифатида «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида Самарқанд шаҳри ўртасидан оқиб ўтадиган Сиёб канали ёнида янги «Дўстлик боғи» ташкил этилди. Тадбирда турли миллат вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, журналистлар ва вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирокида манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг