Самарқандда маст эркак мактаб ўқитувчисини калтаклади
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 112-умумтаълим мактаби ўқитувчисини маст ҳолатда бўлган фуқаро калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 27 октябрь куни содир бўлган. Шу заҳотиёқ мактаб раҳбарияти томонидан ҳолат бўйича туман Ички ишлар бўлимига хабар берилган ва ўқитувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўқитувчининг аҳволидан хабар олиш мақсадида тиббиёт бирлашмасига борган. «Айни пайтда ходимнинг умумий аҳволи яхши», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ушбу ҳолат Самарқанд вилояти ММТБ томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг