Самарқандда халқаро илмий-амалий конференция
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан “Клиник неврология ва нейрореабилитацияда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Испания, Россия, Туркия, АҚШ, Франция, Сингапур, Қозоғистондан таниқли мутахассислар ва мамлакатимизнинг етакчи олий тиббиёт таълим муассасалари ва илмий-амалий марказларидан вакиллар иштирок этди.
Халқаро конференциянинг ялпи мажлисида олимлар ва тадқиқотчиларнинг “Неврологик амалиётда оғриқ синдромларини даволашга табақалаштирилган ёндашувлар”, “Нейрореабилитациядаги замонавий тенденциялар”, “Инсульт ўтказган беморларни далилларга асосланган реабилитация қилиш”, “Францияда нейрореабилитация соҳасидаги инновациялар”, “Ўзбекистонда паркинсон касаллиги ва марказий асаб тизимининг бошқа ҳаракат бузилишларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг дастлабки натижалари” каби долзарб мавзулар бўйича маърузалари тингланди.
Анжуманда миянинг ишемик касаллиги, неврологик касалликларни ташхислаш ва даволашда инновацион технологиялар, нейрореабилитация, нейрохирургия, амалий неврологиянинг бошқа йўналишлари, замонавий диагностика шароитида неврологик бузилишларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бундай тадбирлар республика ва минтақада неврология ва нейрореабилитация соҳасини янада ривожлантириш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш, тиббиёт олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг