Самарқандда каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилди
2021 йил 11 май куни Пастдарғом тумани, «Чандир» маҳалласида яшовчи Р.Х. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.Х. яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдириб, уни топишга амалий ёрдам сўраган.
Туман прокуратураси бошчилигидаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан зудлик билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 12 май куни С.Х.нинг мурдаси туманнинг «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Эски Анҳор» каналидан топилган.
С.Х.нинг бедарак йўқолиб, ўлик ҳолатда топилганлигини ҳолати юзасидан хизмат текширувлари ва судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, воқеани бевосита гувоҳи бўлган ёки ундан хабардор бўлган шахслар доирасини аниқлаш ва улардан тушунтириш олиш ишлари олиб борилмоқда.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфикциядан келиб чиққанлиги, С.Х.нинг қизлик пардаси бутунлиги, бузилмаганлиги, қизлик пардасини бузмасдан туриб жинсий алоқа қилишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, марҳуманинг жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда, ҳолат бўйича Пастдарғом туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг