Самарқандда иссиқхонасида марихуана етиштирган шахс ушланди

21:44 25 Июнь 2025 Жамият
190 0

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида иссиқхонада 221 туп гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ҳамда Пайариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан махсус-профилактик тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Жомбой туманида рўйхатда туриб, вақтинча Пайариқ тумани Полвонариқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисида жойлашган иссиқхонада 221 туп гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келинаётгани маълум бўлган.

Ушбу иссиқхонанинг ички қисми кўздан кечирилганда у ерда оғирлиги 1 кг бўлган қуритилган ҳолдаги гиёҳвандлик моддаси ҳам сақлаб келинаётганлиги аниқланган ва у тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?