Самарқандда “Ипак ва Ипак йўли: Ханчжоудан Самарқандгача” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Ўзбекистон ва Хитойнинг маданий ва тарихий меросига бағишланган ушбу кўргазмада Самарқанд археология институти, “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси ва Ханчжоудаги Хитой миллий ипак музейига тегишли 86 та буюм намойиш этиляпти.

Жорий йил Хитой миллий ипак музейида ХIХ Осиё ўйинлари муносабати билан “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси” бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маҳаллий жамоатчиликка мамлакатимиз музейларида сақланаётган 20 та экспонатни тақдим этган эди. Самарқанд кўргазмасида Хитой миллий ипак музейи 26 та намойиш ашёсини ҳавола этяпти. Ушбу кўргазмага ташриф буюрувчилар Цин сулоласи даврига оид ипак намуналари, суратли газлама тўқиш дастгоҳи, либослар ва шойи маҳсулотларини кўздан кечириш имкониятига эга бўлади.

Жумладан, унда милоддан аввалги II ва милодий IV асрга оид Афросиёб харобаларига тегишли ноёб теракота ҳайкалчалари, VIII-XI асрларга тааллуқли сопол буюмлар, Тошкент вилояти Мунчоқтепа қишлоғида олиб борилган қазишмаларда топилган шиша ва бронза буюмлари ўрин олган.
Кўргазма 2024 йилнинг 15 сентябрига қадар давом этади.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг