Самарқандда икки киши поезддан 800 кг дан ортиқ кўмир ўғирлаб кетмоқчи бўлди

08:01 24 Ноябрь 2021 Жамият
1388 0

Самарқанд вилоятида икки фуқаро поезднинг юк вагонидан кўмир ўғирламоқчи бўлди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 10 ноябрь куни соат 21:21 да Зирабулоқ-Зиёвуддин станциялари ўртасида кўмир маҳсулотлари ташувчи Мароқанд-Тинчлик йўналиши бўйича ҳаракатланаётган юк поезди 3810 км масофада тўхтаб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган юк поездини айланиб ўтган. 

Шундан сўнг, Самарқанд вилояти Нарпай тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган ва 1982 йилда туғилган фуқаролар ярим очиқ вагондан 755 килограмм кўмир маҳсулотини ўғирлаб кетаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?