Самарқандда «Gentra» икки пиёдани уриб кетди

Фото: ИИВ
Самарқанд вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланган «Gentra» йўл четида турган икки пиёдани уриб юборди. Ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 17 февраль куни тахминан соат 14:10 да вилоятнинг «Бухорий» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Нурпоя кўчасида юз берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўринадики, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатни давом эттирган «Gentra» русумли автомобиль қоида бўйича ўз йўналишида келаётган «Cobalt»га бориб урилган. Тўқнашув зарбидан бошқарувни йўқотган «Gentra» йўлнинг ўнг четида турган икки пиёдани уриб юборган.
ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар зудлик билан шифохонага етказилган. Ҳозирда масъул ташкилотлар томонидан ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг