Самарқандда етти турдаги юқумли касалликлар сони ошгани маълум бўлди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан пресс-тур ўтказилди. Унда 2024 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси йилдаги устувор вазифалар юзасидан маълумот берилди.
Жорий йилда вилоятда 39 турдаги юқумли касалликлардан 15 тури рўйхатга олинмаган. 16 турдаги сальмонеллёз, ўткир юқумли ичак касалликлари, бруцеллёз, ОИТВ/ВИЧ, скарлатина, сув чечак, вирусли гепатитлар, гепатит вирусини ташувчилар, сурункали гепатитлар, ўткир ркепиратор вирусли инфекциялар, сил касаллиги, трихофития, педикулёз, энтеробиоз, шифохона ичи инфекциялари, ковид касалликлари 41 фоизга камайган. Афсуски, қизамиқ, захм, сўзак, қўтир, тениаринхоз, лейшманиоз, геминолепидоз касалликлари ошган.
— Миллий эмлаш календар режаси асосида 13 турдаги юқумли касалликка қарши 97 фоиз аҳоли эмланди, — дейди вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Латиф Рустамов. — Жумладан, паразитар касалликлар жорий йилнинг ўтган даврида 10 минг 963 тани ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2114 тага камайган. Шунингдек, 9854 ҳолатда вирусли гепатит қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 23 фоиз кам кузатилган. Бироқ вирусли гепатитга қарши вакцинациялаш миллий эмлаш дастурига киритилмаган. Мактаб, боғчалардаги ҳожатхоналар, қўл ювиш мосламалари санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Шу боис бу ёшдаги болаларда вирусли гепатитнинг “А” тури кўп учрамоқда.
Шу йил болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўйича 759 та мактабгача таълим ташкилотида текширув ўтказилиб, санитария-гигиена талабларига мос бўлмаган 528 та боғча ҳамда текширилган 1060 та умумтаълим муассасасидан 520 та мактаб раҳбарига жарима чораси қўлланилди.
Пресс-турда бошқарма тасарруфидаги радиология, иммунопрофилактика бўлимлари, вирусология, бактералогия, санитария-гигиена лабораториялари ҳамда медиа марказ фаолияти билан ҳам танишилди. Бошқарма медиа марказида бўлиб ўтган мулоқотда ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг