Самарқандда «Damas» уриб юборган пиёда вафот этди

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 5 октябрь куни тунда Нарпай туманида юз берган. «Damas» машинаси ҳаракатланиб кетаётганда йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб чиққан аёлни уриб юборган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган аёл шифохонада вафот этган.
«Йўл четида 4-5 киши жанжаллашиб турган экан. Уларнинг ёнига бораётганимда бир аёл югуриб чиқди ва машинамга ўзини отди. Машинани йўл четида тўхтатдим. Аёлни шифохонага олиб бордим, ярим соатдан сўнг унинг жони узилди», дейди ҳайдовчи.
Мазкур ЙТҲ ҳудда масъул раҳбарлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида танқидий муҳокама қилинган ва одамлар ҳушёрликка чақирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг