Самарқандда бу йил 300 га яқин электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил этилади

16:18 08 Февраль 2023 Жамият
636 0

Фото: Халқ сўзи

Яқин йилларда яшаш учун ҳар томонлама қулай «миллионли шаҳар»га айланиши кутилаётган Самарқандда жамоат транспортлари хизмат сифатини ошириш, маънан эскирган автобусларни янгиларига алмаштириш ва қатновни қатъий тартибга солиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи навбатда автобуслар паркини янгилаш, «Яшил шаҳар» лойиҳаси доирасида электробуслар ва замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш каби ечимини кутаётган муҳим масалалар бўйича қатор амалий ишлар бошлаб юборилган.

Қолаверса, вилоятда электромобиллар сони ҳам кундан-кунга ортиб боряпти. Бундан ташқари шаҳарда электродвигателли юк мототцикллари ишлаб чиқарилаётир. Бу эса уларни қувватлантириш билан боғлиқ масалаларни кун тартибига қўймоқда.

Ана шу мақсадда жорий йилда нафақат Самарқанд шаҳрида, балки вилоят бўйича 300 га яқин электромобилларни қувватлантириш станцияларини ташкил этиш кўзда тутиляпти. Айни пайтда ҳудудда бундай станциялар сони 10 та.

Станцияларнинг энг кўпи, яъни 35 таси вилоят марказида, 28 таси Самарқанд ва 22 таси Ургут туманларида барпо этилади.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?