Самарқандда бир ойда 14,25 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари фош этилди

14:08 04 Декабрь 2025 Жамият
171 0

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилоятида бир ойда умумий баҳоси 14 миллиард 256 миллион сўм бўлган 90 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бир неча ҳолатлар фош этилган.

Хусусан, гиёҳвандлик воситаларини парваришлаш билан боғлиқ 4 та ҳолат аниқланиб, 25 туп гиёҳвандлик ўсимликлари ҳужжатлаштириб олинган. Гиёҳвандлик воситаларини сотиш, сақлаш ва етказиш бўйича 128 та ҳолатлар аниқланиб, умумий оғирлиги 90 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда мусодара қилинган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Шунингдек, кучли таъсир этувчи психотроп моддаларни сотиш, сақлаш ва етказиш бўйича 6 та ҳолат аниқланиб, 954 дона кучли таъсир этувчи моддалар ва 1 килограмм 993 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Қайд этилишича, ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер