Самарқандда автомобиль шиналарини сотиш дўкони ёниб кетди

16:46 25 Июнь 2025 Жамият
230 0

Видеодан кадр

Самарқанд шаҳарида автомобиль шиналарини сотиш дўкони ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 25 июнь куни соат 15:05 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган скутерлар ва автомобиль шиналарини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:10 да воқеа жойига бориб, 15:21 да алангани ўраб олган ва кейинги 25 дақиқада ичида ёнғинни тўлиқ бартараф этган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳри Сергели туманида «Спарк» русумли автомобиль ёниб кетган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?