Самарқандда автобус ва 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18:28 23 Август 2024 Жамият
276 0

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида автобус ва 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, вилоятлараро қатновчи «Cobalt» ҳайдовчиси М-37 халқаро автомобиль йўлининг Пахтачи тумани ҳудудидан ўтган қисмида бошқарувни йўқотган.

Машина ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб қайрилиб олаётган «Tracker»га урилган. Сўнг қарама-қарши томонга ўтиб кетиб, «Nexia-3» ва автобус билан тўқнашган.

Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган «Cobalt» йўловчиси ҳодиса жойида, ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Видеолавҳада айтилишича, автомактаб ўқитувчи-инструктори йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Пахтачи тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер