Самарқандда “Алашнинг асл арслонлари” кўргазмаси очилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Қозоғистон Республикаси давлат марказий музейининг “Алаш” арбобларининг меросини тарғиб этишга бағишланган “Алашнинг асл арслонлари” (“Алаштың асыл арысы”) деб номланган кўчма кўргазма очилди.
Маълумки, Қозоғистон ва Ўзбекистон замини Кавказнинг қатағонга учраган халқлари, турк месхетлари, Волга бўйидаги олмонлар, Узоқ Шарқдан келган корейслар каби бир миллионга яқин кишига бошпана берган.
Кўргазманинг очилиш маросимида сўз олганлар мазкур кўргазма бугунги ва келажак авлодлар халқларимиз тарихининг энг фожиали даври – 1937-1938 йиллардаги қатағон суронларини ёдда тутишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Алаш Ўрда – қозоқ халқининг миллий озодлик курашига раҳбарлик қилган миллий партия ва мухтор ҳукуматдир. Озодлик курашчиларининг саъй-ҳаракати билан 1917 йилнинг декабрида пойтахти Семипалатинск шаҳри бўлган Алаш Ўрда мухторияти эълон қилинган. Аммо кўп ўтмай мухторият ва унинг намояндалари большевиклар таъқибига учраган.
Кўргазмада Алаш Ўрда фаолиятида муҳим ўрин тутган Аҳмет Байтурсинов, Алихон Букейхонов, Миржақиб Дулатов, Муҳаммаджон Тинишпаев, Мустафо Чўқай, Сакен Сейфуллин, Халил Дўсмуҳаммедов, Мағжон Жумабоев каби жадидларнинг муҳим архив ҳужжатлари намойиш этилмоқда.
Кўчма кўргазма 15 ноябргача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг