Самарқандда аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газни ўғирлаган мансабдорлар қўлга олинди

00:21 07 Ноябрь 2021 Жамият
1112 0

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида суюлтирилган газни ўғирлаган мансабдорлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, туманда 20 тонна сиғимли юк автомашинасида аҳолига ажратилган имтиёзли нархдаги суюлтирилган газни яширин равишда талон-торож қилиб келган жиноий уюшма фош этилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговнинг биринчи кунида 6 нафар жиноий уюшма аъзосига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, қўлга олинганлар сони кўпайиши мумкинлиги ҳам айтилган. Қайд этилишича, мазкур жиноий уюшмага бир қатор мансабдор шахс ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари шериклик қилиб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?