Самарқанд вилоятининг иккита туманида ДХМнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди

11:06 20 Июнь 2020 Жамият
1901 0

Пастдарғом тумани аҳолиси сони жиҳатидан ҳам, ер майдонларининг кенглиги бўйича ҳам Самарқанд вилоятининг энг катта туманларидан бири ҳисобланади. Бугун ушбу туман аҳолиси учун унитилмас кун десак ҳеч муболаға бўлмайди. Сабаби, туманда кейинги йиллар мобайнида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари самараси ўлароқ, Жума шаҳарчасининг ўзгача қиёфа касб этаётган айни дамда туманда яна бир муҳташам маскан барпо этилди. Эндиликда Пастдарғом аҳолиси учун хизмат қилувчи Давлат хизматлари марказининг янги биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Асосийси, Марказ бинси замонавий талабларга мос равишда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларга эга. Хусусан, янги марказ биносида она ва бола хонаси, кафе, болалар майдончаси, банк шохобчаси, электрон навбат, кутубхона, кутиш зали ҳамда хордик чиқариш учун ҳам шароитлар яратилган.

Янги иншоот 2 қаватдан иборат бўлиб, масканда адлия бўлими, Нотариус ва Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхонаси, болалар, тиббиёт ва инвесторлар, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш хоналари мавжуд. Мўъжазгина кутубхонанниг китоб жавони ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан тўлдирилган. Марказнинг кутиш залида ҳам хордиқ чиқариш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, бинода электрон навбат тизими жорий этилган.

Марказ бир вақтнинг ўзида 29 та қабул ойнасида мурожаатчиларга хизмат кўрсата олади. Замон андозаларига мос равишда жиҳозланган бинода 21 та мониторда 130 дан ортиқ давлат хизмати турлари юзасидан маълумотлар фуқароларга тақдим этиб борилади.
 

Пастдарғом тумани Давлат хизматлари марказининг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Туман ҳокими ҳама Агентлик директори янги барпо этилган марказ биноси билан пастдарғомликларни самимий муборакбод этишди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари марказ билан танишишди.

— Дарҳақиқат, Пастдарғом туманига яқин орада ташриф буюрмаган одамнинг ишонгиси келмайди. Бугун Жума шаҳарчаси том маънода бунёдкорлик, қурилиш майдонига айланган, —​ дейди марказ директори Бахтиёр Сувонов. —​ Янги марказ биносида эндиликда мижозларга хизмат кўрсатишда барча қулайликлар мужассам. Замон андозаларига мос ва барча электрон техник воситалари билан таъминланган ушбу бинода эндиликда халқимиз учун хизматни давом эттирамиз. Жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар туман Давлат хизматлари марказида аҳолига жами 10747 та давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан, Шундан 479 та якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 326 та юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, Нарпай туманида ҳам Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди. Барча қулайликларга эга муҳташам марказ биноси 1 қаватдан иборат бўлиб, 20 та қабул ойналарида мижозларга хизмат кўрсатилади. 10 та мониторларда эса Давлат хизматлари ҳақида маълумотлар фуқароларга тақдим этиб борилади.

Ҳозирги кунга келиб Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 130 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Агентлик томонидан

2020 йилнинг охирига қадар хизматлар сонини 160 тага етказиш режалаштирилган.

Шундай қилиб бугунгача Самарқанд вилоятининг Пахтачи, Нарпай, Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Иштихон, Пастдарғом ва Каттақўрғон тумани ҳамда Каттақўрғон шаҳарларида замон талабларига мос, барча қулайликларга эга Давлат хизматлари марказлари бинолари қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ишлар эса давом эттирилмоқда

Абдулазиз Йўлдошев,
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер