Самарқанд вилоятидаги Ургут тоғлари — тоза ва мусаффолик макони(Фото)
Агар сиз Самарқандга ташриф буюриб, шаҳарнинг барча меъморий обидаларини кўздан кечирганингиздан сўнг, хушманзара табиатдан баҳраманд бўлишни истаб қолсангиз, албатта, шаҳардан 40 км. жануби-шарқда жойлашган Ургут шаҳрига боринг.


Ургут Зарафшон тоғларининг этагида, 1000 метр баландликда жойлашган бўлиб, Қашқадарё вилояти билан чегарадошдир. Ургут шаҳри тоғлар билан ўралган ва бутун ҳудуд гуллар, игнабаргли ва мевали дарахт боғлари билан қоплангани шарофати билан ҳавоси тоза ва мусаффодир.

Ургут тоғ йўллари Қоратепа тоғ тизмасининг гранит платосига олиб боради. Бу шамол ва йиртқич қушлар — ҳаво оқимлариаро булутлар орасида деярли ҳаракатсиз чарх урувчи баҳайбат оқбошли қумойлар ҳукмронлик қиладиган бутун бир ғаройиб қоялар мамлакати.

Баҳор дамларида даштда сон-саноқсиз қизил ва сариқ лолалар, пушти ферулалар ва сирач гуллари ял-ял бўлиб ёнади. Ушбу табиат масканларида табиат гўзаллигидан баҳра олиб, тоза ҳавода дам олишингиз, оқар дарёда сузишингиз ва, албатта, тоғ сўқмоқлари бўйлаб сайр қилиб, танангизга шифо бахш этишингиз мумкин. Ўлкамизнинг хушманзара табиати меҳмонларни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев,
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг