Самарқанд ва Навоийда жамият ҳамда давлат манфаатларига 4,2 миллиард зарар етказилди

09:34 12 Сентябр 2024 Жамият
129 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Самарқанд ва Навоий вилоятларида ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда қонунбузарлик ҳолати фош қилинди.

Қайд этилишича, «Л.П.» МЧЖ раҳбари А.Б. МЧЖга балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ҳудуддан ўзбошимчалик билан 33,2 минг куб метр. ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,1 миллиард сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби яна бир ҳолат Навоийда аниқланган. Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда вилоят ўрмон хўжалигига қарашли Кармана тумани, «Янги ариқ» МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонидан 79,3 минг куб метр. ҳажмдаги қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,1 миллиард сўмлик зарар келтирилгани фош қилинган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?