Самарқанд шаҳридаги бир МЧЖ Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан айбланмоқда
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Самарқанд шаҳридаги савдо дўконида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотилаётганини аниқлаган. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ ноқонуний товарлар айланмаси билан шуғулланаётгани маълум бўлди.
Қайд этилишича, «С.А.» МЧЖ савдо дўконида умумий баҳоси 137,2 миллион сўмлик 46 турдаги жами 6 минг 111 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, давлат жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг