Самарқанд шаҳрида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда
Фото: Халқ сўзи
Шу кунларда Самарқанд вилояти бўйлаб «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилаётган фестиваль бугун Самарқанд шаҳрига кўчди.
Фестиваль шаҳарнинг тўртта ҳудуди – Кимёгарлар («Нурафшон» маданият саройи), Фарҳод ҳамда Хишрав қўрғонлари (2-маданият маркази) ва Қорасув масканида ўтказилмоқда.
Асосий тадбирлар бугун Кимёгарлар қўрғонида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» юриш марафони билан бошланди ва куни билан ушбу ҳудуд ҳамда Хишрав қўрғонида давом этди.
Фестивалда мусиқа, рақс, эстрада хонандалиги ҳамда тасвирий санъат танловлари ва ҳарбий-ватанпарварлик чиқишлари ташкил этилди.
Шунингдек, 11 та спорт тури бўйича беллашувлар, киберспорт ва «Заковат» интеллектуал мусобақаси, қўл жанги, ҳарбий оркестр, фахрий қоровул ва 15 та спорт туридан кўргазмали чиқишлар, шу билан бирга меҳнат ва китобхонлик ярмаркалари ҳам фестиваль дастуридан жой олди.
Тадбир пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар иштирокидаги галаконцерт билан янада кўтаринкилик касб этди.
Ёшлар фестивали эртага Самарқанд шаҳридаги Фарҳод қўрғони ва Қорасув масканида давом этади.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг