Самарқанд шаҳрида 840 метрлик гастрономик туризм кўчаси очилди
Самарқандда журналистлар учун ташкил этилган пресс-тур давомида "Royal Hotel" меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва меҳмонхона раҳбариятига туризм қўмитаси томонидан мувофиқлик Сертификати тақдим этилди.

Шу билан бирга, шаҳарнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ташриф буюрувчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, туризм соҳасида хизматлар кўрсатиш турларини янада ошириш мақсадида, Самарқанд шаҳрида 840 метрлик Орзу Маҳмудов гастрономик туризм кўчаси ташкил этилди.
Берилган маълумотларга кўра, ҳудудда ўзбек, испан, итальян, француз ва бошқа миллатларнинг миллий таомларини тайёрлайдиган 30 дан ортиқ умумий овқатланиш шохобчалари 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Ушбу кўчага тематик услубдаги ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиб, ҳар куни Самарқанднинг минглаб аҳолиси ва меҳмонларини жалб қилиш, уларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, турли фестиваль ва парадларни ўтказиш имкониятини яратади.
Юлдуз Ўрмонова,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг